Мудҳиш ЙТҲ! 3 ёшли бола қурбон бўлди
Фарғонада содир бўлган яна бир ЙТҲ натижасида 3 ёшли вояга етмаган бола вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 18 май куни соат 14:50 ларда Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Ўқчи маҳалласида 1998 йилда туғилган ҳайдовчи И.М. “Ваз-21011” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқараётиб, тўсатдан йўлга югуриб чиққан пиёда 2017 йилда туғилган Э.Т.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, пиёда, вояга етмаган 3 ёшли Э.Т. (ўғил бола) оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Ўзбекистон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг