Москвада ўзбекистонлик муҳожирлар яшайдиган уй ёниб кетди
Москвада мигрантлар уйи ёниб кетди, олти нафар ўзбекистонлик жабрланди. Бу ҳақда Меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, воқеа 13 ноябрь куни Москва вақти билан тахминан 10:30 да содир бўлган. Ёнғин оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган, икки киши жароҳат олган.
Ҳозир ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг шахси аниқланмоқда. Шунингдек, марҳумларни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг