Москва дўконларида нейрон тармоғига эга камералар ўрнатилади

19:48 29 Июнь 2023 Дунё
1210 0

“Aқлли камералар”ни ўрнатишдан мақсад турли харидорларнинг маҳсулотни қандай танлашини кузатиш ва уни таҳлил қилишдир.

Тизим харидорларнинг жинси ва ёши ва улар қаерга қараб турганини таҳлил қилади. Сунъий интеллект томонидан қилинган хулосаларга асосланиб, чакана савдо нуқталари товарларни қандай жойлаштиришни тавсия этади.

Нейрон тармоққа эга камералар пойтахтнинг “Гаоди” компанияси томонидан ишлаб чиқилган, деб ёзади “ТAСС”. Унга кўра, бундай камералар аллақачон тайёр, улар тез орада Москванинг энг йирик супермаркетларида синовдан ўтказилади.

Компания маҳсулотларга талаб катта бўлишини кутмоқда ва йилига мингдан ортиқ шундай тизим ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер