Модулли меҳмонхоналар қуриш учун субсидия ажратилади
Иллюстратив фото
Президентнинг тегишли фармони билан 2027 йил 1 январгача тадбиркорлар томонидан модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратилиши белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Бунда камида 10 та модулдан иборат бўлган модулли меҳмонхоналар учун 3 тоифада 1 марталик субсидия ажратилади.
I тоифадаги модулли меҳмонхонадаги ҳар бир жой учун – 10 миллион сўм, II тоифа учун 7 миллион сўм ва III тоифа учун 5 миллион сўмдан маблағлар йўналтирилади.
Бундан ташқари, 2028 йил 1 январгача тиббий туризм кластерларининг туризм йўналишидаги ходимлари малакасини ошириш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади ва 2030 йил 1 январгача ушбу кластерларининг хизматлари халқаро туризм ҳамда тиббиёт ярмаркаларида тарғиб қилинади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг