Мирободдаги кафелардан бирида ёнғин чиқди

02:14 20 Июль 2025 Жамият
306 0

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида жойлашган кафелардан бирида ёнғин чиққанлиги тўғрисида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.

Хабарда айтилишича, бугун, 20 июль куни соат 00:20 да Тошкент шаҳар Миробод тумани, Ислом Каримов кўчасида жойлашган кафедаги овқат тайёрлаш жойининг дудбўронида ёнғин содир бўлган.

Миробод туман ФВБ ходимлари ҳодиса жойига етиб борганида кафедаги ошхона дудбўронининг ички қисми ёнганлиги ва ўз вақтида кафедаги ишчилар томонидан ўчирилгани аниқланган.

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси берган маълумотларга кўра, мазкур ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар аниқланмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер