Миннесота университети билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди

19:07 11 Июль 2024 Жамият
559 0

Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Бугунги кунда ҳар қандай олий таълим муассасасининг ўқув ва илмий салоҳиятини, рақобатбардошлигини оширишда самарали халқаро ҳамкорлик алоқалари янада долзарб ҳисобланади.

Навоий Давлат педагогика институти ректори М. Калонов Америка Қўшма Штатлари Миннесота университети проректори, профессор Х.Чарлз билан музокаралар олиб борди. Ўзаро ҳамкорлик икки олий таълим муассасаси алоқаларини ўрнатиш, қўшма таълим дастурларини амалга ошириш йўлида дастлабки қадам бўлди.

Ўзаро мулоқотда Навоий вилоятининг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти ва унда Навоий давлат педагогика институтининг ўрни ҳамда Миннесота университетининг таълим тизими, самарадорликнинг омиллари борасида фикр алмашилди. Музокаралар якунида томонларнинг таълим тизимини ривожлантириш, илмий-амалий лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

— Миннесота университетига 1851 йилда асос солинган бўлиб, таълим сифати бўйича дунёнинг 100 талигидан мустаҳкам ўрин эгаллаган, — дейди Навоий Давлат педагогика институти ректори Муҳиддин Калонов. — Энг муҳими, иш берувчилар орасида юқори рейтингда бўлиб, битирувчилар ишга жойлашишда муаммога дуч келмайди. Ҳамкорликда институтимизнинг тиббиёт йўналишидаги алоқаларини янги босқичга кўтармоқчимиз.

Ҳамкорлик доирасида томонлар олий таълим муассасалари ўртасидаги лойиҳаларни амалга ошириш, биология, кимё ва тиббиёт йўналишларидаги талабалар ҳамда профессор-ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш, фан дастурларини биргаликда такомиллаштириш, профессор-ўқитувчиларни тизимли тажрибасини ошириш масалаларида келишиб олишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер