Минг нафардан ортиқ ўзбекистонликлар қариндошларини йўқлаш учун Вьетнамга борган
2025 йилнинг январь май ойларида жами 15,8 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Вьетнамга сафар қилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Жорий йилнинг январь май ойларида Вьетнамга борган Ўзбекистон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича тақсимланган:
сайёҳлик – 14 611 нафар;
қариндошларни йўқлаш – 1 182 нафар;
хизмат юзасидан – 6 нафар;
ўқиш – 2 нафар;
Хабарда айтилишича, мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 11,5 минг нафарга ёки 3,7 баробарга ошган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг