Миллий медиа ассоциациясига янги бош директор сайланди

15:07 11 Апрель 2026 Жамият
323 0

Умаров Раҳматжон Илҳомжон ўғли Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси бош директори лавозимига сайланди. Бу ҳақда Ассоциация матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, кеча, 10 апрель куни Ўзбекистон Миллий медиа ассоциациясининг навбатдаги умумий йиғилиши бўлиб ўтган. Унда Ассоциациянинг 2025 йилги ижодий ва молиявий фаолияти якунлари кўриб чиқилди ҳамда келгуси давр учун устувор вазифалар белгилаб олинган.

Шунингдек, ташкилотнинг янги таҳрирдаги устави ва ташкилий тузилмаси тасдиқланиб, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси номи Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси этиб ўзгартирилган.

Мажлис давомида бир қатор муҳим янги тайинловлар амалга оширилган, хусусан, Ассоциация бош директори лавозимига Умаров Раҳматжон Илҳомжон ўғли сайланган.

Раҳматжон Илҳомжон ўғли Жанубий Кореянинг «SunMoon» университетида магистратура босқичини тамомлаган. Қолаверса, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Парламент ахборот марказида ҳамда Республика Маънавият ва маърифат марказида муҳим ахборот-таҳлил ва рақамли тарғибот йўналишларини муваффақиятли бошқариб келган.

Ташкилотда шу вақтга қадар бош директор вазифасида ишлаб келган Абуталипов Абдуазиз Абдулазиз ўғли ҳозирда Ички ишлар вазирлигида тегишли лавозимга тайинланиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Шунингдек, бош директорга яқиндан кўмаклашувчи тажрибали ўринбосарлар жамоаси ҳам шакллантирилган:

• Маматурдиев Дилшод Нематович — Бош директорнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

• Бекмуродов Ҳусан Мансур ўғли — Бош директорнинг молиявий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер