МИБ истеъмолчиларни қўллаб-қувватламоқда

11:41 14 Апрель 2020 Жамият
925 0

Иллюстратив фото

Бугун мамлакатимизда коронавирус инфекциясини олдини олиш, салбий оқибатларни камайтириш мақсадида тегишли чоралар кўрилиб, юртимизда карантин эълон қилингани натижасида аҳолининг аксарият қисми ўз уйларида қолмоқда. Эътиборли жиҳати, халқимизга хос ҳамжиҳатлик мана шундай синовли кунларда янада бўй кўрсатмоқда. Яъни, саховатпеша тадбиркорларимиз кам таъминланган оилалар учун зарурий озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини туҳфа этишмоқда. Косонсойда эса мажбурий ижро бюросининг туман бўлими саъй-ҳаракати билан бир қатор фуқароларнинг фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ учун қарздорликлари ҳудудда яшовчи тадбиркорлар, саховатпеша инсонлар ҳамкорлигида тўлаб берилди.

-Тўғриси, бугун халқимизнинг саховатидан, Бюронинг эзгу ташаббусидан кўнглим тоғдек кўтарилди. Электр энергиясидан қарздорликни қандай тўлайман деб ўйланиб турган эдим. Мана бу муаммо бартараф этилиб, бизга ёрдам қилишди,-дейди“Навбаҳор-2” МФЙда яшовчи М. Райимқулова.

Кейинги кунларда Косонсой туман МИБчилари томонидан “Сойбўйи”, “Тагижар”, “Соҳибкор”, “Олмазор” ва “Боғишамол” каби маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 20 нафарга яқин кам таъминланган оилаларнинг салкам 2 млн сўм атрофидаги қарздорликлари ҳомийлик асосида тўлаб берилди. Бу каби хайрия тадбирлари давом этмоқда.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
“Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер