«Менинг боғим» лойиҳаларини ташкил этиш жараёнлари такомиллаштирилади

10:15 08 Апрель 2026 Ҳужжатлар
238 0

Жорий йилнинг 7 апрель куни Президентнинг «Менинг боғим» лойиҳаларини шакллантириш ва амалга оширишда жамоатчилик ҳамда халқ вакиллари иштирокини кенгайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–56-сон Фармони қабул қилинди.

Фармон билан «Менинг боғим» лойиҳаларини ташкил этиш жараёнларини такомиллаштириш, уларни амалга оширишда янги механизмларни жорий қилишнинг асосий вазифалари белгиланди. Унга кўра, «Менинг боғим» лойиҳалари танловида ғолиб бўлмаган лойиҳаларни сайловчилар манфаатлари ва ҳудуднинг экологик ҳолатидан келиб чиққан ҳолда Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан ғолиб деб эълон қилиш амалиёти йўлга қўйилади.

Ушбу лойиҳалар ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароити ва сув таъминотига мос равишда шакллантирилади ва лойиҳалар доирасида яшил боғлар ва яшил жамоат паркларида дарахтлар ва ўсимликларни экиш, уларни доимий парваришлаш, барпо этилган объектлар ҳолатини сифатли сақлашнинг янги амалиёти киритилади.

Фармонга кўра, «Очиқ бюджет» ахборот порталидаги танловда ғолиб бўлмаган камида 1 та «Менинг боғим» лойиҳасини депутатлар томонидан тегишли сайлов округидаги сайловчилар манфаатлари ва ҳудуднинг экологик ҳолатидан келиб чиқиб, ғолиб деб эълон қилиш амалиёти йўлга қўйилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер