Мексикадаги дарадан одам қолдиқлари жойланган ўнлаб қоплар топилди

11:52 01 Июнь 2023 Дунё
944 0

Фото: Reuters

Мексиканинг Халиско штати ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Запопан шаҳридаги дарадан инсон тана аъзолари солинган ўнлаб қопларни топди. Ҳозиргача ана шундай қоплардан 45 таси олиб чиқилган.

Қайд этилишича, қўнғироқ марказига бир гуруҳ ёшларни қидириш бўйича мурожаат келиб тушган. Қидирув тадбирлари чоғида Запопандаги Мирадор дел Боске дарасида одам қолдиқлари жойланган қопларга дуч келинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 45 та қоп дарадан олиб чиқилган. Уларда эркаклар ва аёлларга тегишли тана аъзолари жойланган. Давлат тиббий экспертизаси улар жами нечта одамга тегишли эканини аниқлашга киришган. Шунингдек, топилган жасадларнинг шахсини аниқлаш ишлари бошлаб юборилган.

Айни пайтда, 40 метр чуқурликдаги дарада вертолёт ёрдамида қопларни олиб чиқиш тадбирлари давом этмоқда. Бу яна бир неча кун давом этиши мумкин.

Прокуратура топилган жасадлар улар қидираётган ёшларга тегишлими ёки йўқлиги ҳозирча маълум эмаслиги билдирган. Қидирув операцияси давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер