Меҳр ҳар куни керак...

14:32 13 Декабрь 2021 Жамият
708 0

Фото: «Халқ сўзи»

Тан олиш керак, хайру саховат тадбирларини асосан муҳим саналардагина авж олдиришга кўникиб қолганмиз. Бироқ табиатан инсон ҳамиша меҳрга муҳтож, айниқса, ёлғизларга, ногиронлиги бўлганларга бир оғиз ширин сўз ҳам катта куч беради, далда, умид улашади.

— Туманимизда 137 нафар ёлғиз яшовчилар, 700 нафар ногиронлиги бор ва 200 нафар кўзи ожиз фуқаролар истиқомат қилади, — дейди Андижон тумани ҳокимлиги матбуот хизматининг раҳбари Ойшахон Ёқубова. — Уларнинг ҳолидан мунтазам хабар олиш туманимизда яхши анъанага айланган.

Бу галги йўқлов жараёнида ҳам барча ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди, саломатлигини тиклаш учун тиббий кўрикка жалб этилиб, яшаш шароитини яхшилашга кўмаклашилди.

— Ёшим етмишдан ошган, — дейди туманнинг Ҳакан қишлоғида яшовчи Турсунхон ая Набиева. — Қизим иккинчи гуруҳ ногирони, набирам эса биринчи гуруҳ... Кенжа набирам мактабда ўқийди. Нафақа пули ҳисобига яшаймиз. Баъзида топганимиз дори-дармондан ортмай қолади. Шундай пайтларда туман ҳокимлиги вакиллари ҳолимиздан бохабар бўлиб, неки ёрдам бўлса, ҳеч оғринмай кўрсатишади... Саховатпеша, бағрикенг инсонлар ҳаққига дуодамиз.

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер