«Меги» тўфони Филиппинда 40 нафардан ортиқ одамнинг умрига зомин бўлди
Фото: ТАСС
Филиппиндаги «Меги» тропик тўфони қурбонлари сони 42 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат расмийлари маълум қилди. Олдинроқ ҳаётдан кўз юмганлар сони 28 гача етиши мумкинлиги айтилганди.
10 апрель куни «Меги» тўфони мамлакат шарқий қисмидаги Самар, Билиран ва Лейте оролларига зарба берган эди. Атмосфера, геофизика ва астрономик хизматлар бошқармаси маълумотларига кўра, унинг марказида шамолнинг максимал тезлиги 29,1 м/с гача кучайган.
Умуман олганда, тўфондан 139,1 мингдан ортиқ одамни жабр кўрди. Табиий офат оқибатида мамлакатнинг тўққиз вилоятида 38,3 мингдан ортиқ оила ўз уйини тарк этди, 4,5 минг киши олдиндан эвакуация қилинган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг