МЧЖ раҳбари Бўзатов туманига ҳоким бўлди

15:30 07 Март 2022 Жамият
1197 0

Фото: joqargikenes.uz

Бугун, 7 март куни халқ депутатлари Бўзатов туман Кенгашининг навбатдан ташқари қирқ бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибида бир қанча масалалар кўриб чиқилди.

Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камолов иштирок этди.

Сессия кун тартибидан туман аҳолисининг турмуш шароитини яхшилаш, туман иқтисодиётини ривожлантириш, бу борада фаолият юритаётган мутахассисларга қулай шарт-шароит яратиш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, ёшлар ва хотин-қизлар фаровонлигини таъминлаш масалалари ўрин олди. 

Сессияда айни пайтда туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган М.Каипанов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Алланиязов Камал Аманбаевични туман ҳокими лавозимига тайинлаш масаласи кўриб чиқилди. Кўрсатилган номзодни туман Кенгашининг депутатлари қўллаб-қувватлади.

Сессияда Алланиязов Камал Аманбаевич Бўзатов тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Ўз навбатида, Қ.Алланиязов ўзига билдирилган ишончни оқлаш, туманнинг билим ва тажрибасини ҳар томонлама ривожлантириш, хусусан, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини моддий қўллаб-қувватлаш, муаммоларга қўшимча ечим топишни таъкидлади.

Шундан сўнг халқ депутатлари Бўзатов туман Кенгашининг навбатдан ташқари қирқ бешинчи сессияси ўз ишини якунлади.
Маълумот учун, Алланиязов Камал Аманбаевич тайинловга қадар Шегем Кегейли тумани ғазначилик бўлими бошлиғи, «Қорақалпоқ агрокимё» АЖ Кегейли туман филиали директори, “ "Еркиндарья шаруа" чорвачилик ва деҳқончиликга ихтисослашган масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Кегейли тумани ҳокими ўринбосари лавозимларида фаолият юритиб келаётган эди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер