Мажбурий ижро бюроси томонидан жами 35,9 трлн. сўмлик ундирувлар амалга оширилган

17:07 15 Январь 2024 Жамият
624 0

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов маълум қилди.

Давлат фойдасига 14,4 трлн сўм, тадбиркорлик ва бошқа субъектлар фойдасига 19,8 трлн. сўм ҳамда фуқароларимиз манфаатлари учун 1,7 трлн. сўмдан зиёд маблағлар ундирилди.

“Алимент тўловлари” жамғармаси ҳисобидан 975 нафар ундирувчиларга 14,9 млрд. сўм пул маблағлари тўлаб берилди.

Алимент тўлаш истаги бўла туриб, лекин иш бандлиги бўлмаган 27.275 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилди, олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида, 44 минг 800 дан ортиқ оилалар яраштирилди.

Солиқ қарздорликларини ундириш бўйича 902 мингдан ортиқ 29,5 трлн. сўмлик ижро ҳужжатлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилиб, 231 мингта ижро ҳужжатлари бўйича 11,9 трлн. сўм қарздорлик ундирилган.

Маъмурий жарималарни, айниқса йўл ҳаракати қоидалари бузилгани учун қўлланилган қарорлар ижросини таъминлаш борасида олиб борилган рейд тадбирлари давомида, 2 млн. 300 дан ортиқ ҳужжатлар ижроси бўйича 760 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар ундирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер