Математика, кимё ва география фанларидан миллий сертификат натижалари эълон қилинмоқда

12:36 27 Март 2026 Жамият
376 0

Математика, кимё ва география фанларидан миллий сертификат натижалари эълон қилинмоқда. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали маълум қилди.

Маълумки, математика, кимё ва география фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари 2026 йил 21-22 февраль (шанба, якшанба), 28 февраль, 1-2 март (шанба, якшанба, душанба) ва 7 март (шанба) кунлари ўтказилган эди.

Ушбу имтиҳон натижаларини эълон қилиш кеча 26 март куни бошланиб, талабгорлар сонининг кўплиги сабабли жараён бугун, 27 март куни ҳам босқичма-босқич давом этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер