Масъулият ва дахлдорлик туйғуси

13:53 24 Октябр 2021 Жамият
654 0

Фарғона вилояти Бағдод туманидаги 55 та сайлов участкасидан ҳам ташриф буюраётганлар қадами узилмаяпти. Ҳудуддаги сайловчилар ўзлари танлаган номзодга овоз бериш учун келмоқдалар.

“Боғишамол” МФЙ ҳудудидаги 388-сайлов участкасида сайлов жараёни уюшқоқлик билан давом этмоқда.

– Биринчи марта сайловда иштирок этяпман, бироз ҳаяжондаман, – дейди шу маҳаллада яшовчи Авазбек Абдусатторов. – Барча номзодларнинг дастурлари билан танишиб чиқдим, уларнинг ишончли вакиллари томонидан ўтказилган учрашувларни, телевидениедаги чиқишларини кузатиб бордим. Бугун аниқ ишонч билан ҳеч иккиланмай ўзим танлаган номзодга овоз бердим.

– Участкамиз бўйича 2773 нафар сайловчи рўйхатга олинган. Улардан 44 нафари биринчи марта овоз берувчилар, – дейди 388-участка сайлов комиссияси раиси Толибжон Сиддиқов. – Сайловчилар учун барча шароит муҳайё қилинди. Биноларимиз ёнғин хавфсизлиги, карантин қоидаларига мос равишда жиҳозланди.

Участка сайлов комиссияси аъзолари томонидан ногиронлиги бор шахсларнинг ўз яшаш хонадонларида овоз беришлари учун ҳам алоҳида эътибор қаратиляпти.

Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер