Масъулият — муаммолар ечими

17:38 08 Апрель 2019 Жамият
1929 0

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ҳудудларда ташкилот ва идоралар, сектор раҳбарлари томонидан халқни эшитиш, муаммоларини ўрганиш, аҳолининг талаб ва истакларини рўёбга чиқариш мақсадида сайёр қабуллар ўтказилиб келинаётганлиги натижасида аҳолининг кўплаб муаммолари ижобий ечимини топмоқда.

Хусусан, 2019 йил вилоят марказидан 107 км узоқликда жойлашган Қизириқ тумани Етимқум маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси ўринбосари А.Усманов, вилоят Халқ қабулхонаси мудири А.Эшмуратовлар ҳамда вилоят ташкилот ва идоралар раҳбарлари томонидан сайёр қабул ўтказилди.

Ушбу қабулда иштирок этган 152 нафар фуқаронинг турли масалаларга оид 199 та мурожаатлари қабул қилинди ва бу мурожаатларнинг аксарияти шу куннинг ўзидаёқ ҳал этилди. Қўшимча муддат талаб этилган мурожаатлар назоратга олиниб, қисқа муддатларда ҳал этиб бериш юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда масъул ходимларига топшириқлар берилди.

Жумладан, туманнинг Бағрикенг маҳалласида яшовчи Камола Шобердиевава турмуш ўртоғи Баҳодир Сапаровлар 2008 йилдан буён 3 нафар фарзандига расмий никоҳдан ўтмаганлиги сабабли туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларни олишмаган. Бу мурожаат туман ФҲДЁ бўлими билан бирга ўрганилди ва уларга расмий никоҳ расмийлаштирилиб, фарзандларига туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар сайёр қабул жараёнида топширилди.

Шунингдек, Кармаки маҳалласида яшовчи Мақсуда Ўрозова йиллар давомида “Микрокредитбанк”нинг туман филиалига янги иш ўринларини яратиш мақсадида тикувчиликни ривожлантириш учун кредит ажратишларини сўраб келган, аммо, унинг мурожаати қаноатлантирилмаган. Унинг мурожаат қабул жараёнида атрофлича ўрганилиб, “Микрокредитбанк” туман филиали томонидан фуқаро Ўрозова Мақсудага қонуний тартибда 7 млн. сўм кредит маблағи 5 апрель куни чиқариб берилиши кафолатланди.

Шу ерда ҳақли савол туғилади, аксарият мурожаатлар ечими йиллар давомида пайсалга солиб келинаётганининг сабаби нимада? Ана шу ҳақли савол мутасаддиларнинг ҳаловатини бузса, ўз вазифасига масъулият билан ёндошсагина, муаммоларни ўз вақтида ҳал этилишига ва аҳолининг эртанги кунга бўлган умидини оширишга хизмат қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер