“Марказий Осиё — АҚШ” (“С5+1”) форматидаги ташқи ишлар вазирлари учрашуви

18:37 03 Февраль 2020 Сиёсат
1565 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

3 февраль куни Тошкентда Марказий Осиё ва Америка Қўшма Штатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг “C5+1” шаклидаги учрашуви бўлиб ўтди.

Тошкент учрашувида Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди, Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков, Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожидин Муҳриддин, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео иштирок этди.

Делегациялар раҳбарлари ўз нутқларида 2015 йили Самарқанд шаҳрида бошланган вазирлар учрашувларининг формати ўзаро манфаатли ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва кенгайтиришнинг долзарб ҳамда самарали механизми сифатида ўзини намойиш этгани қайд этдилар.

Шунингдек, вазирлар учрашувида долзарб минтақавий муаммолар, хусусан, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.

“Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер