Маънавий-маърифий ишларнинг бош мезони тарбиядир
Иллюстратив фото
Президентимизнинг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, маънавият соҳасидаги ички ва ташқи таҳдид ҳамда хавф-хатарларга қарши самарали курашиш, жамиятда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, давлат ва жамоат ташкилотларининг бу борадаги ҳамкорлигини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбар ходимлари иштирокидаги брифингда бу ҳақда сўз борди.
- “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида жамиятда узлуксиз маънавий-маърифий тарбия ва тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этишнинг стратегик йўналишлари, таъсирчан, креатив ва инновацион услубларини ишлаб чиқишга ҳаракат қиляпмиз, — дейди марказ раҳбари Алишер Қодиров. — Мавжуд муаммоларга ечим топишда улар илмий таҳлил қилинмоқда, халқаро тажриба ҳам ўрганиляпти.
Маънавий-маърифий ишларнинг бош мезони тарбиядир. Шу мақсадда, марказ томонидан “Ёш ота-она” номли қўлланма ишлаб чиқилди. Зеро, тарбиянинг илк босқичи оилада шаклланади. Аммо айрим ёш ота-оналар тарбиянинг асл моҳиятини тушунмаслиги ҳам бор гап. Шу боис уларнинг билим ва салоҳиятини мунтазам ошириб бориш лозим.
Тадбирда мактабда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида ўқувчиларга тарбиявий соатларни математика, физика ёки бошқа фан ўқитувчилари эмас, балки айнан ўз мутахассислари ўтиши лозимлиги таъкидланди. Шунингдек, тадбирда аҳолининг маънавий-маърифий билимини ошириш бўйича 20-25 та саволдан иборат онлайн ва офлайн сўровномалар ўтказилиши қайд этилди.
Юлдуз ЎРМОНОВА (“Халқ сўзи”).
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг