Мамлакатимизда илк маротаба “Иқтидор” мактаб ансамбли республика танлови ўтказилади

16:35 05 Март 2025 Жамият
551 0

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан мамлакатимизда илк маротаба “Иқтидор” мактаб ансамбли Республика танлови ўтказилади.

Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди. Мақсад — умумий ўрта таълим мактабларидаги ансамбллар фаолиятини қўллаб-қувватлаш орқали ҳудудларда миллий чолғучилик санъатини ривожлантиришдан иборат.

Танлов 6-10-синф ўқувчилари ўртасида миллий чолғулар йўналишида апрель ойида ўтказилади.

Республика босқичида ғолибликни қўлга киритган мактаб ансамбли хорижий мамлакатга таълим саёҳатини қўлга киритади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер