Малави суди альбинизм касаллигига чалинган одамни ўлдирган уч эркакни 155 йилга озодликдан маҳрум қилди

16:46 12 Май 2022 Дунё
1020 0

Фото: Thoko Chikondi/AP

Малави Олий суди альбинизм билан касалланган одамни ўлдиришда айбланган уч маҳаллий фуқарога ҳукм чиқарди.

"Club of Mozambique" хабарига кўра, ушбу жиноятни 44, 45 ва 71 ёшли эркаклар содир этган. Улар шу йилнинг январь ойида альбинизм билан касалланган 23 ёшли танишини ўлдирганликларини тан олишган. Қотиллардан бири марҳумнинг амакиси ҳисобланади. Суд қарори билан айбланувчиларнинг ҳар бири 155 йилдан қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Манбага кўра, сўнгги ўн йил ичида Малавида альбинизм билан касалланган одамларни ўлдириш ва уларга ҳужумлар тез-тез содир этилмоқда. Жумладан, 2014 йилдан буён 170 дан ортиқ шундай ҳодисалар қайд этилган. Бунинг сабаби маҳаллий аҳолининг альбиносларни қурбонлик қилиш омад ва бойлик келтиради, деган нотўғри тахминлари билан боғлиқ.

Қайд этилишича, ушбу ҳукм ва узоқ муддатли қамоқ мамлакатда бундай қотиллик ва зўравонликларни қабул қилиб бўлмаслигидан далолат беради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер