Мактабларда 2023/2024 ўқув йили 4 сентябрдан бошланади

18:18 11 Август 2023 Жамият
2014 0

Фото: Архив сурат

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, Мустақиллик байрами муносабати билан 2 сентябрь — шанба қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланганлиги сабабли 1-3 сентябрь барча учун дам олиш кунлари саналади.

Шу муносабат билан республикамиздаги барча мактабларда янги — 2023/2024 ўқув йили дарс жараёнлари 2023 йил 4 сентябрдан (душанба куни) бошланишини маълум қиламиз, дейилади вазирлик хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер