Мактаб битирувчилари ҳарбий хизматга отланди

12:59 28 Ноябрь 2024 Жамият
252 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон вилоятида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида янги лойиҳаларга киришилди. Жумладан, келгуси йилда мактабни тамомлайдиган йигитлар уч кунлик ҳарбий хизматга юборилмоқда.

— Ҳар бир йигит энг аввало, Ватан ҳимоячиси бўлмоғи керак, — дейди Андижон шаҳридаги 18-умумтаълим мактабининг ўқувчиси Жаҳонгир Собиров. — Бу шунчаки баландпарвоз гап бўлишини хоҳламайман. Шунинг учун ҳарбий қисмларга бўладиган сафарга рози бўлдим. Уч кун ичида ҳарбийлар ҳаёти, уларга яратилган шароитлар билан танишиб, жанговар машғулотларда иштирок этмоқчиман.

Бугунги кунга қадар вилоятдаги 20 тадан зиёд мактабларнинг битирувчилари шу каби амалиёт давомида ҳарбий тайёргарликларини синовдан ўтказишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер