Маҳаллий тадбиркорларга стратегик фойдали қазилма конларини беришни янада кенгайтирамиз — Шавкат Мирзиёев

14:14 21 Июнь 2023 Иқтисодиёт
782 0

“Келгуси етти йилда 60 минг квадрат километр майдонда геология-қидирув ишлари амалга ошириш учун бюджетдан 10 триллион сўм йўналтирилади.

Шу билан бирга, бу йўналишга Канада, Франция, Австрия, Япония, Хитой, Туркия ва Бирлашган Араб Амирликлари компанияларининг 2 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестицияларини ҳам жалб қиламиз.

Шунингдек, маҳаллий тадбиркорларга ҳам стратегик фойдали қазилма конларини беришни янада кенгайтирамиз. Бу борада, шу йилнинг ўзида олтин, кумуш, вольфрам, кўмир ҳамда норуда конларга 500 та рухсатномалар берилади.

Бу ишларни келгуси йилларда 4 баробар оширамиз”, – деди номзод.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер