Маҳаллий шароитда биомаҳсулотлар тайёрланмоқда

01:51 06 Январь 2022 Жамият
1044 0

Фото: «Халқ сўзи»

Сўнгги йилларда соғлом турмуш қоидаларига амал қилмаслик, озиқ-овқат хавфсизлиги борасидаги мавжуд, коронавирус пандемияси каби муаммолар туфайли нафақат ёши катталарда, балки навқирон йигит-қизларда ҳам қоннинг қуюқлашиши ва иммунитет пасайиши каби ҳолатлар кузатилаётгани сир эмас. Бу эса ҳудудларда шу каби муаммоларни бартараф этиш учун имкон берувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга талабни оширмоқда. Андижон вилояти Бўстон туманида ўз фаолиятини бошлаган “Абдулатиф хожи мед фарм” МЧЖга қарашли “Био дори” ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этишдан кўзда тутилган мақсад ҳам шудир аслида.

— Корхонамизда ҳозирча қон таркибини яхшилаш ва иммунитетни оширишга ёрдам берадиган уч турдаги биомаҳсулот ишлаб чиқаряпмиз, — дейди корхона раҳбари Муҳаммадали Мамадалиев. — Улар кимёвий бирикмалардан холи бўлиб, маҳаллий шароитда етиштирилган табиий маҳсулотлар маҳсулидир. Тез кунда янги техник воситалар ўрнатилиши режалаштирилган. Натижада яна 4 турдаги қўшимча озуқа бирикмалари тайёрлашни йўлга қўямиз.

Корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таркиби 27 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан иборат бўлиб, улар профилактика мақсадида соғлом инсонларга ҳам тавсия этилади.

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер