Маҳаллаларнинг ички йўллари таъмирланмоқда

12:32 16 Май 2021 Жамият
957 0

Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари сингари Денов тумани маҳаллалари ҳам кундан кун ободлик касб этиб бормоқда. Сўнгги пайтларда тумандаги муҳтож оилаларнинг уйлари таъмирлаб берилаётгани, маҳаллаларда турли мевали ва манзарали кўчатларнинг ўтқазилаётгани фикримизнинг яққол далилидир.

Жорий йил март ойида Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзоси Абдуғани Сангиновнинг Денов тумани аҳолиси билан учрашувида бир қатор таклиф ва ташаббус ҳамда муаммолар илгари сурилган эди. Шулардан бири ҳудуддаги мавжуд маҳаллалар ички йўлларини таъмирлашдир. Айни кунларда туманнинг «Дунётепа», «Остона» маҳалла фуқаролар йиғинининг 1000 метрдан зиёд ички йўлларига 200 куб қум-шағал (гравер) ётқизилиб, пиёдалар ҳамда транспорт қатнови учун қулай шароитлар яратилмоқда.

Манзилли дастур асосида тумандаги ички йўлларни таъмирлаш ишлари жорий йилнинг август ойи якунига қадар Давлат дастуридан ташқари қўшимча равишда 18 та маҳаллада амалга оширилиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер