Маҳаллалар учун янги бинолар

18:43 05 Апрель 2022 Жамият
854 0

Жиззах вилоятининг пурвиқор тоғлар бағрида жойлашган Зомин тумани «Қайирма» маҳалла фуқаролар йиғини биноси янгидан қурилиб фойдаланишга топширилди. Худди шундай, Дўстлик туманида ҳозирга қадар ижара биноларда фаолият юритиб келган Алишер Навоий номидаги фуқаролар йиғини ҳам ўз идорасига эга бўлди.

— Маҳалламиздаги тўққиз юзга яқин оилада 6 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади ва уларнинг аксарияти кўп қаватли уйларда яшайди, — дейди Алишер Навоий номидаги МФЙ ҳоким ёрдамчиси Суннат Яхяхонов. — Шу вақтгача маҳалламизнинг ўз биноси бўлмаган, ҳар жойда ижарада турилган. Янги бинода йиғин ходимлари учун барча қулайликка эга алоҳида хоналар ажратилган бўлиб, аҳоли билан самарали ишлаш имкониятлари кенгайди.

Толибжон ЭРГАШEВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер