“Қилган ишларимиздан кўра, қилинмагани кўпроқ экан”

17:27 03 Июль 2018 Жамият
1459 0
Фото: Ҳаким Йўлдошев / “Халқ сўзи“

“Яқинда Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олмазор тумани фаоллари билан учрашувда ислом динини тўғри тушуниш, унинг арконларини бажаришда маълум бир меъёрларга, исломий тартибларга амал қилиш тарғиботини олиб боришда ҳам маҳалланинг алоҳида ўрни борлиги хусусида тўғри гаплар айтилди. Ҳаммамиз мусулмонмиз, аммо, маҳаллада ким қандай юрибди, кимнинг фикри ўзгаряпти яққол кўринади. Шунинг учун давлатимиз раҳбари бу борада зиммамизда катта масъулият юки борлигини таъкидлади.

Имом хатиблар, кўча бошлиқлар, гузарбошилар билан бу борада доимий равишда иш олиб боряпмиз. Бунга қарши қандай курашиш мумкин? Албатта, маънавият, маърифат билан. Одамларнинг илмий тафаккурини янада ошириш энг катта вазифамиздир.

Шу мақсадда ёшлар ўртасида китобхонликни янада кучайтириш учун китоб фонди 1000дан зиёд адабиёт билан бойитилган 2 та кутубхона ташкил этдик. Маҳалла фаолларининг ташаббуси билан гузарнинг “бекорчилар” йиғиладиган чойхонаси ҳам кутубхонага айлантирилди. Аммо, кечаги учрашув қилган ишларимиздан кўра, қилинмагани кўпроқ эканлигини кўрсатди. Бунда биздан масъулият билан ишлаш ва халқ учун сидқидилдан меҳнат қилиш талаб этилади”, - дейди Бобуржон Ғойибназаров, “Ҳазрати Имом” маҳалла фуқаролар йиғини раиси.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер