“Маҳалла раиси шунчаки ҳисобот учун хонадонларга бормаслиги керак”

17:21 03 Июль 2018 Жамият
2476 0
Фото: Ҳаким Йўлдошев / "Халқ сўзи"

Президентимиз Олмазор туманига ташрифи чоғида “Маҳалла обод бўлса, кўнгиллар обод бўлади”, дея таъкидлаб ўтдилар. Бунинг таг-замирида катта маъно мужассам.

Айни пайтда маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари давлатимиз раҳбари томонидан билдирилган ғоя ва таклифлар асосида ишни тубдан қайта кўриб чиқиш билан бирга, муаммолардан хулоса қилиб, ишни янгича услубда ташкил этиш пайидан бўлинмоқда.

“Бизда битта ёмон одат бор. Қайсидир оилада муаммо чиқса, бу менинг ишиммас, “отангга бор, онангга бор”, дейишга ўрганиб қолганмиз. Муаммо ечими ва масъулиятини зиммамизга олгимиз келмайди.

Шундан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбари биздан жонкуярликни сўраяпти, оилага кирдингми, уни охиригача ўрган, муаммосини ҳал қил, деган талабни қўйди. Бу жараёнда давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ҳақиқий, амалий ҳамкорликни кучайтиришни ҳам зиммамизга юклаяпти.

Маҳалла фаоллари ҳудуддаги аҳолини билади, унинг дардини ҳам, ташвишини яхши тушунади. Демак, бугун маҳалла раиси шунчаки ҳисобот учун хонадонларга бормаслиги керак, аксинча бир кишининг бўлса-да муаммосини ҳал этиш орқали халқ ҳаётини яхшилашга ўз ҳиссасини қўшиши керак. Ҳисобот учун қилинадиган учрашув ва мулоқотлар керак эмас, деган даъватлари ўз ишимизга янада масъулият ва жонкуярлик билан ёндашишга ундади”, - дейди Абдулҳаким Қодиров, “Қуёш” маҳалла фуқаролар йиғини раиси.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер