Мадинанинг орзуси амалга ошди
Ботир МАДИЁРОВ / «Халқ сўзи». Ёшлик – орзулар фасли. Бу даврда инсон ўз келажаги учун астойдил ҳаракат қилиб, тинмай ўқиб–ўрганади, ҳаётий сабоқлар олади. Боиси ёшликда олинган билим эртанги кун истиқболи учун энг яхши инвестициядир.
Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида жойлашган «Зинаша» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Мадина Солиева жорий ўқув йилида тумандаги 59-умумтаълим мактабини тамомлаб, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига ўқишга кириш ниятида ҳужжат топширганди.
У имтиҳонларга тайёргарлик кўриш мақсадида Фарғона шаҳридаги «Янги Ўзбекистон» массивида истиқомат қилувчи акасининг хонадонида тест синовларига тайёргарлик кўраётган эди. Шу йилнинг 11 июль куни давлатимиз раҳбарининг Экошаҳарга ташриф буюриши учун ҳаётида унутилмас таассурот қолдирди.
– Президентимиз массивга келгани ҳақида эшитиб, ташқарига чиққандик, – дейди Мадина. – Давлатимиз раҳбарининг аҳоли вакиллари билан суҳбати давомида кўришиш, орзуларим ҳақида айтиб бериш бахтига мушарраф бўлдим. Натижада Президентимиз тавсияси билан Жаҳон тиллари университетига имтиёзи грант асосида қабул қилиндим.
Эртаси куни Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги вакиллари ҳамда Жаҳон тиллари университети ректори Фарғона вилояти ҳокимлигида онажоним ҳамроҳлигида менга ўқишга қабул қилинганлигим тўғрисидаги сертификатни тантанали равишда топширишди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг