Маданият маркази иш бошлади

11:52 05 Октябр 2022 Жамият
673 0

Фото: Халқ сўзи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Андижон вилояти Булоқбоши туманида Маданият маркази қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. 4 млрд. 387 миллион сўмлик лойиҳа асосида амалга оширилган ишлар натижасида иншоот нафақат, янги қиёфа касб этди, балки, етарли шароитга ҳам эга бўлди.

— Бу ерда ёшларнинг санъат билан шуғулланишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган, — дейди Кулла қишлоғида истиқомат қилувчи Санамой Санаева. — Шахсан ўзим Андижон шаҳридаги маданият марказларида қўшиқчилик сир-асрорларини ўрганиб келмоқдаман. Туманимиз маданият марказидаги имкониятлар вилоят марказидаги масканларникидан қолишмаслиги билан аҳамиятлидир. Ушбу марказ бундан буён менинг энг севимли манзилимга айланади.

Айни пайтда марказда мусиқанинг ўнлаб йўналишлари бўйича фаолият турлари ташкил этилган.

Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер