Люксембургда “ЕИ – Марказий Осиё” форматида вазирлар учрашуви бўлиб ўтди

17:05 02 Октябр 2023 Сиёсат
210 0

Йиғилишда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари биринчи марта ЕИнинг барча 27 давлати вакиллари билан бир вақтнинг ўзида учрашди.

Вазирлар ЕИ ва Марказий Осиё ўртасидаги алоқаларни чуқурлаштириш бўйича қўшма йўл харитасини тасдиқладилар. У минтақалараро сиёсий мулоқот ва ҳамкорлик, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, энергетика, иқлимга бетараф иқтисодиёт ва умумий хавфсизлик муаммоларини ҳал қилиш каби муҳим соҳаларни қамраб олади.

Шунингдек, вазирлар 2024 йилда Туркманистонда яна учрашишга келишиб олдилар. “ЕИ — Марказий Осиё” биринчи саммити ҳам келаси йилнинг иккинчи чорагида Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер