Лукашенко Беларус конституциясига ўзгартиришларни 2 йил ичида тайёрламоқчи

23:33 26 Июнь 2020 Дунё
1043 0

Фото: rbc.ru

Яқин келажакда Беларус конституциясига ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Бу ҳақда Александр Лукашенко «Беларускалий» компанияси меҳнат жамоаси билан учрашувда айтди.

«Конституция – асосий қонун. Уни икки йил ичида тайёрлаймиз. Менга бир нечта варианти таклиф қилинган, аммо улар бўлмайди. Одамлар конституцияга кескин ўзгартиришлар киритишдан қўрқишади. Мен шундай қилиш керак деб ўйлайман», деди у.

Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, 1994 йилдаги асосий қонунга қайтиш ортга қайтиш демакдир.

Президентлик сайлови кампаниясидаги рақиби Виктор Бабарико 1994 йилги конституцияга қайтиш учун референдум ўтказишни таклиф қилганди. Ушбу конституцияга кўра, бир киши икки муддатдан ортиқ президент лавозимини эгаллай олмайди, ваколатлари эса анча чекланганди.

Шунингдек, Лукашенко беларусларга мамлакатдаги ўзгаришлар маданиятли тарзда амалга ошишига ваъда берди.

Эслатиб ўтамиз, Беларусда 9 августда президентлик сайлови бўлиб ўтади. Республикада номзодларни илгари суриш бўйича имзо тўплаш якунига етди ва етти нафар номзод етарли имзо тўплади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер