Ўзбекистонда Жанубий Корея технологияси асосида мармар гўшт етиштирилади
Иллюстратив фото
Маълумотларга кўра, бугунги кунда юртимизда йирик шохли қорамолнинг 94 фоизи аҳоли хонадонларида боқилади. Шу боис чорвачиликда сифатли озуқа маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, тармоққа инновациион лойиҳаларни татбиқ этиш айни муддаодир.
Ўзбекистон Республикаси Ветеренария ва чорвачиликни ривожлантириш давалат қўмитаси, Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти ҳамда Жанубий Кореянинг — KOPIA (Korea Program on International Agriculture) маркази томонидан Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги “Ниёзбоши” қишлоқ фуқаролар йиғинидаги хонадонда ташкил этилган чорвачиликни ривожлантириш борасида ҳамкорликда амалга оширилаётган замонавий технологияга бағишланган семинарда ҳам шулар хусусида сўз юритилди.
— Тадбирнинг хонадонда ўтказилиши бежиз эмас, — дейди марказ директори, Тошкент давлат аграр университети фахрий профессори Ан Хи Сунг. — Чунки лойиҳанинг ўзи хонадонларда қорамол боқиш орқали юқори сифатли гўшт етиштиришга қаратилган. Ўзбекистонда 2009 йилда иш бошлаганмиз. Шу давр ичида бир қатор лойиҳаларни йўлга қўйган бўлсак, хонадонларда мармар гўшт етиштириш лойиҳасиэнг асосийларидан бири ҳисобланади. Чунки юртингиз қишлоқларидаги деярли барча хонадонда чорва моллари мавжуд.
Мазкур лойиҳа икки йилга мўлжалланган бўлиб, бу йил ниҳоясига етказилади. Бунда ҳар бир вилоятдан 30 та хонадонга 3 бошдан қорамол олиб берилди. Икки йил давомида улар Жанубий Корея технологияси асосида махсус рацион билан боқилиб, доимий назоратда бўлади. Бундан кўзланган асосий мақсад аҳоли орасида жаҳон бозорида энг қиммат ҳисобланмиш мармар гўшт етиштириш технологиясини тарғиб қилишдир.
Биламиз, ҳозирги кунда одамлар орасида энг кўп муҳокама бўлаётган мавзулардан бири гўшт нархи ошиб кетаётгани билан боғлиқ. Шундай экан, ушуб лойиҳа бу борада қанчалик аҳамиятга эга?
— Бинобарин, лойиҳадан кўзланган мақсад ҳам шу — маҳсулдорликни ошириш, — дейдиЧорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти директори Аъзамжон Нурматов. — Чунки асосий қорамоллар аҳоли қўлида. Яъни бозорга тўшт етказиб берувчилар улар. Шундай экан, одамлар қарамоғидаги чорва моллари маҳсулдорилигини оширса, бу ўз-ўзидан гўшт нархига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
Ушбу лойиҳанинг яна бир аҳамиятли жиҳати, қорамоллар четдан олиб келинмайди. Маҳаллий зотлар маҳаллий шароитда 20 ой давомида парваришланади. Қолаверса, бу орқали озуқалардан самарали фойдаланилади. Бу бўйича ҳеч қандай чиқит чиқарилмайди. Ниманинг эвазига? Гап шундаки, дастлаб молларга бериладиган озуқанинг барчаси аралаштирилади. Кейинчалик у иссиқ об-ҳаво шароитида бир кун, қиш ойларида эса тўрт-беш кунгача туради. Шунда унинг таркибидаги фойдали моддалар сақланиб қолади ва у кунига икки маҳал бериб борилади.
Оддий усулда боқилган қорамолнинг тирик вазни ўртача 300 килограммни ташкил қилса, бу усулда эса 450-500 килограммгача етказиш мумкин. Айни пайтда республикамизда 13 миллионга яқин йирик шохли моллар борлигини инобатга олсак, мазкур лойиҳа ҳам мамлакатимизда етиштирилаётган гўшт маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш имконини беради.
Лойиҳанинг кейинги босқичида бу борадаги ишларни янада кенгайтириш, хусусан,селекция ишларини ривожлантиришга эътибор қаратилади.
Дилшод УЛУҒМУРОДОВ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Фаррух Зокиров ижодини кенг тарғиб қилиш ҳамда ёш авлодга муносиб етказиш тўғрисида
- Закиров Фаррух Каримовични «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотлаш тўғрисида
- Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров шарафланди
- Эронда интернет узилиши 47 кундан бери давом этмоқда
- Польша билан иккинчи жаҳон уруши тарихи бўйича ҳамкорлик кенгайтирилади
- WSJ: Европа АҚШнинг НАТОдан эҳтимолий чиқишига қарши захира мудофаа режасини ишлаб чиқмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг