"Lockbit" хакерлари Германияда жойлашган учта йирик касалхоналарга ҳужум қилишди

08:39 15 Январь 2024 Дунё
896 0

28 декабрь куни "Lockbit" хакерлар гуруҳи Германиянинг Билефельд, Реда-Виденбрюк ва Херфорд шаҳарларидаги шифохоналарнинг ахборот тизимига киберҳужумни амалга ошириб, IТ тизимларига зарар етказган.

Ушбу шифохоналар, ўз ҳудудларида биринчи тиббий ёрдам кўрсатувчи асосий муассасалардан ҳисобланганлиги сабабли, шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож шахсларни бошқа жойга кўчириш, хизмат вақти ва муолажанинг кечикиши каби салбий оқибатларни юзага келтирмоқда.

Ҳозирча "Lockbit" хакерлар гуруҳи етказган моддий зарар, ноқонуний қўлга киритган маълумотлар ва жиноятчиларнинг шахси ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер