Литвада коронавирусни юқтириш билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилди

09:47 28 Февраль 2020 Дунё
970 0

Литвада коронавирусни юқтириш билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилди, деб хабар берди РИА “Новости” ушбу мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига таяниб.

Келиб тушган маълумотга кўра, инфекцияни юқтириб олган фуқаро айни пайтда Шяуляй шаҳридаги шифохонага ётқизилган.

Қайд этилишича, бемор бошқалардан изоляция қилинган.

Маълум бўлишича, ушбу шахс вирусни Италиянинг Верона шаҳрида юқтириб олган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 31 декабрь куни Хитой ҳукумати Ухань шаҳрида пневмония тарқалаётганини маълум қилганди. Ушбу касалликни Covid-2019 деб номаланувчи коронавируснинг янги типи келтириб чиқарганидан хабарингиз бор.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер