Кутубхоналар замонавий анжомлар билан жиҳозланмоқда

17:25 17 Январь 2024 Жамият
582 0

Тошкентдан жўнатилган “Бибтехника” карвони куни кеча Наманганга етиб келди. Улар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ташкил этилиб, ўқув даргоҳлари кутубхоналари фаолиятини янада такомиллаштириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилган. Олиб келинган 1878000 дона анжом вилоятдаги 750 та умумтаълим мактаби, ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги муассасалар ҳамда вилоят болалар кутубхонасига берилади.

— “Бибтехника” жамланмаси жамлама китоби, инвентарь китоби, кундалик дафтари, китобхон формуляри, “чўнтакча”, алифболи карточка, қайтарув варақаси, тўплам ғилофидан иборат, — дейди вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг дарсликлар билан таъминлаш ва кутубхоналар фаолиятини ривожлантириш шўбаси мудири Ижобат Тўйхонова. — Уларнинг топширилиши зиёхоналар имкониятини кенгайтириш баробарида китобхон ўқувчилар билан ишлашни янада яхшилашга хизмат қилади.

Бугунги кунда Наманганда Муҳамммадшариф Сўфизода номли “Болалар кутубхона”си ҳамда умумтаълим мактабларида 916 нафар кутубхоначи фаолият олиб бормоқда.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер