Kundalik.com тизимидаги узилишлар сабаб ўқитувчиларга чора кўрилмайди
Ўзбекистон интернет ресурсларига юкламанинг ортиши, ҳамда веб-сайтлар ва мессенжерлар фаолиятига ўзгартиришлар киритилиши билан боғлиқ ўзгаришлар Kundalik тизимининг иш фаолиятига ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Шу сабабли ҳозирча сайт саҳифаларини юклашда бироз қийинчиликлар юзага келгани ҳақида Kundalik.com нинг расмий каналида хабар берилди.
Компаниямизнинг энг муҳим устувор вазифаси — барча фойдаланувчилар учун узлуксиз ва қулай ўқув жараёнини таъминлашдир. Кейинги ишларнинг бориши ҳақида сизга маълумот бериб борами, дейилади хабарда.
Халқ таълими вазирлиги Kundalik тизимидаги ушбу ҳолат сабабли юзага келган узилиш бартараф этилганидан сўнг, чораклик баҳоларни киритишлари мумкинлигини ҳамда техник сабабларга кўра вақтида киритилмаган маълумотлар учун синф раҳбарлари ва фан ўқитувчиларига ҳеч қандай чора кўрилмаслигини маълум қилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг