Кун фотоси: Қўқон шаҳар ҳокимининг қабулида фуқароларга музқаймоқ тарқатилди
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмоновнинг сайёр қабулида 70 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Халқ қабулхонаси, Бош вазир қабулхонаси мутасаддилари, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари ва масъул раҳбарлар иштирокида ўтказилган қабулда фуқаролар ижтимоий муаммолари ва ва тадбиркорлик субъектлари вакилларининг масалаларини ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.
«Қабулда, навбатда турган фуқароларнинг кайфиятини кўтариш ва самарали мулоқотни ташкил этиш мақсадида фуқаролар музқаймоқлар билан баҳраманд этилди», дейилади хабарда.
Аввалроқ, Олмалиқда 49 киши музқаймоқдан заҳарлангани ҳақида хабар берган эдик.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг