Кучли ёмғир ва шамол авиақатновларни издан чиқарди, мактабларда дарслар бекор қилинди

10:04 03 Октябр 2020 Дунё
1224 0

Кеча Франциянинг жанубий ҳудудларига кучли ёмғир ва шамол «бостириб кирди». Бундан, айниқса, Альпнинг денгизбўйи ҳудудлари жиддий азият чекмоқда. La Provence газетаси хабарига кўра, Сен-Мартен-Везюби тумани яқинидаги автомобиль кўприги ноқулай об-ҳаво оқибатида бузилиб тушган. Дастлабки маълумотларга кўра, бунга Бореон дарёсида юзага келган кучли оқим сабаб бўлган.

Ҳозирча ушбу ҳодисадан зарар кўрганлар ҳақида маълумот йўқ.

«Ҳаво парвозлари графиги об-ҳаво шароити туфайли бузилиб кетди, аммо аэропортлар очиқ», — дейилади Ницца аэропорти маъмурияти хабарида. 

Гарчи бир қатор учиш ва қўнишлар муваффақиятли бажарилган бўлса-да, бир қатор рейсалр кечиктирилган, Корсикага парвозлар эса бекор қилинган.

Вазият янада мураккаблашиши прогноз қилиняпти. Шунинг учун йирик савдо марказлари, поездлар ҳаракатлари, мактаб ва ОТМда дарслар вақтинча тўхтатилган.

France Bleu радиоси маълумотларига кўра, кеча 8 мингдан ортиқ хонадон электр таъминотисиз қолган. Қутқарувчилар томонидан 200дан зиёд операция ўтказилган бўлса, бедарак йўқолган тўрт киши қидирилмоқда.

Мамлакат метеорология хизмати бугун ҳам сурункали ёмғирлар давом этиши, ҳатто кучайишини маълум қилди. Шунинг учун Альп денгизбўйи ҳудудларида «қизил» даражадаги, яна жанубдан марказгача саккизта, ғарбда эса иккита департаментда «зарғалдоқ» даражасидаги хавф эълон қилинган. 

  

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер