Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.Т. ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, Яшнобод тумани Байқўрғон 1-берк кўчасида ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 150 дона “Снуп”,“Вильпрафен солютаб” номли спрей дориларини ҳамда 500 дона “Габапентин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини фуқаро Қ.О.га 4,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг