Кучли шамол Фориш тумани ҳокимлиги биноси томини учириб юборди

16:07 10 Январь 2024 Жамият
446 0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда “Жиззах вилояти Фориш туманида кучли шамол ҳокимият биносининг томини учириб кетибди” деган хабар тарқалди. Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати ҳолатга муносабат билдирди.

Фориш туманида 2024 йил 10 январ куни соат 10-20 ларда шамол тезлиги 24 м/секундгача кучайиши натижасида айланма шамол юз бериб, Фориш туман ҳокимлиги биносининг катта мажлислар зали том қисмидан қисман том ёпиғичларини учирди. 

Натижада шамол учирган туника ва тахталар учиб, ҳокимият автотураргоҳида бўлган 6 та автомашина устига тушди ва қисман зарар етказди. 

Фуқароларга ҳеч қандай зарар етказмади.

Табиий офат натижасида кўрилган талофатни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер