Кредит мажбуриятларини бажариш тартиби такомиллаштирилади

14:42 17 Январь 2024 Сиёсат
398 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида кредит мажбуриятларини бажариш тартибини такомиллаштириш ҳамда аҳолининг микромолиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди.

Ушбу қонун лойиҳасида Фуқаролик кодексига жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан микроқарз ёки кредит бўйича амалга оширилган тўлов суммаси агар қарз олувчининг мажбуриятларини бажариш учун етарли бўлмаса, қарз олувчининг қарз мажбуриятларини мутаносиб равишда сўндирилишини назарда тутувчи тартиб белгиланмоқда.

Шу билан бирга, кредит бўйича қарздорликни ва ҳисобланган фоизларни ундириш ҳақида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда, мазкур кредит бўйича фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилишига оид ўзгартириш ва қўшимча киритиляпти.

«Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги қонунга эса микромолиялаштириш фаолияти деб эътироф этиладиган микроқарз беришнинг энг юқори миқдорини эллик миллион сўмдан юз миллион сўмгача оширилишини назарда тутувчи қўшимча киритилмоқда.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер