Кредит маблағларини ўзлаштирган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

11:53 24 Январь 2024 Жамият
348 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қизилтепа туман бўлими томонидан АТ “Халқ банки” Қизилтепа филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда “V.Z.” МЧЖ масъул шахслари “Н.И.” фермер хўжалигига ижара ҳуқуқи асосида ажратилган ер майдонини ҳамда иссиқхона иншоотини МЧЖга ажратилган кредитнинг гаров таъминоти сифатида қабул қилинишига эришиб, жами 3,2 млрд сўм кредит маблағини нақдлаштириб олиб ўзлаштирганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Бойсун туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда "B.Y.” МЧЖ раҳбари Ф.Б. 7 нафар фуқарога ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 202 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини нақдлаштириб олганлиги, шунингдек 122,8 млн сўм солиқни тўлашдан бўйин товлаб келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер