Креатив иқтисодиётнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 5 фоизга етказилади
«Креатив иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–64-сон, 16.02.2026 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, мазкур қарорга кўра, 2030 йилга қадар креатив иқтисодиётни ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланган:
- креатив иқтисодиётнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 5 фоизга – 145 трлн сўмга етказиш;
- креатив индустрия маҳсулотлари ва хизматлари экспортини 1 млрд АҚШ долларидан ошириш;
- соҳада амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида иш ўринларини 500 мингтага етказиш.
Шунингдек, 2026–2027 йилларда 1-босқичда қуйидагилардан иборат Креатив индустрия парки инфратузилмалари давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади:
- сайр этиш, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, арт-объект ва монументал санъат асарлари ҳудудларидан иборат яшил боғ;
- рақамли дизайн ва дастурлаш йўналишида нуфузли халқаро мактаб;
- бук-кафе, спорт ва воркаут майдончалари, меҳмонхона;
- бадиий ижодкорлар павильони, креатив устахоналар, экологик офис хоналари ва коворкинг маркази.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг