Кўзи ожизлар учун ақлли кўзойнак ишлаб чиқилди
Руминиянинг «Lumen» стартапи кўзи ожизларга очиқ майдонларда ҳаракатланишига ёрдам берувчи йўналтирувчи кўзойнаклар яратди.
Қурилма камералар ва лидарлар (худди автопилотдек) ёрдамида тўсиқларни аниқлайди ва кейин йўналишни ўзгартириш учун тебранма ҳаракат ва овозли сигналлардан фойдаланади.
Ҳозирда кўзойнаклар якуний клиник синовлардан ўтмоқда. Улар 2024 йил охирида сотувга чиқиши керак, бироқ нархи ҳали эълон қилинмаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг