«Кўзбўямачилик». Ободонлаштиришда ишлайдиган онахон нимадан норози бўлди?

13:11 09 Март 2025 Жамият
385 0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Ободонлаштириш хизматида ишлайдиган кекса ёшли ходиманинг мурожаати тарқалди. Унда онахон Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ташкиллаштирилган байрамда совға берилгани, кейин эса қайтариб олиниб, ўғрига чиқарилганини айтган. 

Ҳолат кенг муҳокамаларга сабаб бўлгач, Тошкент шаҳри Яшнобод туман ҳокимлиги муносабат билдирди.

Билдирилишича, кеча, 8 март куни Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шаҳноза Султонова, Яшнобод тумани ҳокими Бахтиёр Раҳмонқулов ҳамда туман масъуллари мазкур ходиманинг хонадонига бориб, уни байрам билан табриклаган ҳамда эсдалик совғаларини топширган.

Фото: Яшнобод туман ҳокимлиги

«Мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланиб, аёлнинг қўлидан совғаларни олиб қолган шахс бўйича тегишли чоралар кўрилади», дейилади ҳокимлик хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер