Косонсойда улкан байроқ ўрнатилди
Ўтган ҳафта Косонсой шаҳрида “Обод марказ” тақдимоти ташкил этилган эди. Дастур асосида амалга оширилган катта ҳажмдаги бунёдкорлик ишларидан сўнг кўркам тус олган масканнинг янгиланган қиёфаси шаҳар аҳли кўнглидаги розилик туйғуларини янада жўш урдирди.
Давлатимиз байроғи қабул қилинган кун олдидан бу ерда ўрнатилган улкан байроқ эса косонсойликларнинг миллий рамзимизга садоқатининг амалий тасдиғи бўлди. 60 метр баландликда осмон узра ҳилпирай бошлаган байроқ узоқ-узоқлардан кўзга ташланиб туради.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
“Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг