Коронавируснинг янги штамми 41 давлатда аниқланди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) 70 % юқумли бўлган коронавируснинг «британ» штамми тарқалиш кўлами ҳақида фикр билдирди. Коронавируснинг янги мутацияси аллақачон дунёнинг 41 мамлакатида аниқланган. Бу ҳақда ТАСС нашри ёзмоқда.
5 январь ҳолатига кўра, илк бор Буюк Британияда қайд этилган коронавируснинг VOC-202012/01 номли янги тури 41 давлатда аниқланди.
Бундан ташқари, Жанубий Африкада 501Y.V2 номли янги штамм аниқланди. Ушбу штамм Жанубий Африкадан ташқари яна олти ҳудуддан топилди.
Эслатиб ўтамиз, 4 январь куни Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон пандемия туфайли мамлакатда учинчи локдаун жорий этилишини эълон қилган. Унинг сўзларига кўра, коронавируснинг янги штамми жуда катта тезликда тарқалмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг